Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҲУДАЙБИЯ СУЛҲИ


Ҳижратнинг олтинчи йили Расулуллоҳ с.а.в. ўз қўшинларидан ва исломий жамиятдан хотиржам бўлгач, Исломий Давлатнинг қудратини ошириш ва душманларини заифлаштириш йўлида яна бир қадам қўйишга қарор қилдилар. Расулуллоҳ с.а.в.га Хайбар ва Макка аҳли ўртасида мусулмонларга қарши ҳужум қилиш борасида келишув бўлгани хабари келди. Шунга кўра Макка аҳли билан ярашишга олиб борадиган ва бунинг натижасида Арабистон ярим оролида даъватни ёйишни осонлаштирадиган ҳамда Хайбарни Қурайшдан ажратиб қўядиган бир режа туздилар. Бу режа Байтуллоҳни зиёрат қилиш бўлиб, бунда Расулуллоҳ с.а.в. то мақсадларига етгунча тинчлик усулини қўллашга қарор қилдилар. Ҳаром ойларда арабларнинг уруш қилмаслиги бу режани амалга оширишни осонлаштиришини кўрдилар. Расулуллоҳ с.а.в. Қурайшнинг бирлиги парчаланиб кетганини, мусулмонлардан қўрқиш уни таҳликага солиб қўйганини ва Расулуллоҳ с.а.в. ҳақида минг хил ўй-хаёлларга бораётганини билар эдилар. Шунга кўра Байтул Ҳаромга ҳаж қилиб боришни ирода қилдилар. Агар Қурайш Расулуллоҳ с.а.в.ни Маккага киргизмаса, бу нарса араблар ичида Исломий даъватнинг ҳамда Қурайшга қарши ташвиқотнинг воситаларидан бири бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. ҳаром Зулқаъда ойида ҳажга чиқишларини эълон қилдилар. Мусулмон бўлмаган араб қабилаларини урушсиз ва тинч ҳолда Байтуллоҳга боришда иштирок этишга чақириб, элчилар юбордилар. Бундан мақсадлари ўзларини урушга эмас, балки ҳажга чиққанларини ҳамда урушни ирода қилмаганлари учун Исломда бўлишмаса ҳам ғайримусулмон арабларни шерик қилганларини билдириб қўйиш эди. Бундан агар Қурайш ҳаждан ман қиладиган бўлса, араблар ўртасида ўз фойдаларига фикр туғдиришни кўзладилар. Шунинг учун мусулмонларга қиндаги қиличларидан бошқа қуролларни олишга изн бермадилар ва уларга ўзларининг урушга эмас, балки ҳажга чиқишларини маълум қилдилар. Расулуллоҳ с.а.в. Мадинадан бир минг тўрт юз киши билан йўлга чиқдилар. Қасво номли туяларини миниб, олдинда йўл бошладилар. Одамларга уруш қилиш учун эмас, балки Байтуллоҳни зиёрат қилиш учун чиққанларини билдириш учун қурбонликка атаб етмишта туя олдилар ва умрага ният қилиб эҳром кийдилар. Мадинадан чиққанларидан кейин олти ёки етти мил масофани босиб ўтиб, Зул-ҳулайфа деган жойга етиб боришганда, умранинг талбиясини айтишди. Кейин Маккага қараб юришди. Мусулмонларнинг урушга эмас, ҳажга келганлари ҳақидаги хабар Қурайшга етди. Қурайш бу нарса Муҳаммад Маккага кириш учун қилган ҳийла бўлса керак деб қўрқувга тушди ва қандай бўлмасин, Муҳаммадни Маккага киритмасликка қарор қилди. Мусулмонларни Маккага киритмаслик учун қўшин тайёрлади. Холид ибн Валид билан Икрима ибн Абу

 

60-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203